Қудратилло Абдуқаҳҳоров Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетади

  • 16 ноябрь, 2020, 09:49
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66.6 кг) IBF йўналишининг чемпионлик камари учун мажбурий даъвогари Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўзининг навбатдаги жангига тайёргарликни бошлаш учун 18 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетади. Биз бу борада боксчи билан боғланиб, унинг фикрига қизиқдик.

- 18 ноябрь кунига чипта олганмиз. АҚШга бориб, тайёргарликни давом эттирамиз. Навбатдаги жангим кимга қарши бўлади, ўша ерга борганимизда ҳал бўлади.

Аслида, ҳамюртимиз Қудратилла Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинец ўртасида IBF вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун жанг 24 октябрь куни бўлиши керак эди. Аммо Абдуқаҳҳоров виза муаммоси туфайли, океан ортига бора олмади ва  ушбу камар учун Сергей Липинец Кастио Клейтонга қарши рингга кўтарилди. Мазкур тўқнашув дуранг натижа билан якун топгани учун Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамон IBF жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!