Қудратилло Абдуқаҳҳоров кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

  • 26 февраль, 2023, 08:15
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) жанглар ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров Америка Қўшма Штатларининг Миннеаполис штатида жойлашган "Armory" аренасида, PBC компанияси томонидан ўтказилган бокс оқшомида америкалик Ви Шон Овенсга қарши жанг ўтказди.

Тўлиқ 10 раунд давом этган баҳсда Овенс 98-92, 99-91, 97-93 ҳисобида ғалаба қозонди ва унинг рекорди (14-3, 12 КО)га ўзгарди. 

Коди Кроулидан сўнг кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олган Абдуқаҳҳоровнинг жанглар статистикаси (18-2, 10 КО) кўриниш олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!