Қудратилло Абдуқаҳҳоров кейинги жангини Тошкентда ўтказади
Ads

Хабарингиз бор, кеча, 17 март куни профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров Малайзиянинг Субанг-Жая шаҳрида ринга чиқиб, венгриялик тажрибали чарм қўлқоп устаси Лацло Тозни очколар бўйича мағлуб этди.

Жанг жуда ҳам қийин кечди. Рақиб тажрибали боксчи эди. Анча чидамли боксчи экан. Бутун жанг давомида бор кучим билан уни мағлуб қилишга ҳаракат қилдим. Шунга жанг охирларида чарчаганлигим билинди. Бундан ташқари жанг 12 раунд давом этди, аммо барибир мақсадимга етдим ва ғолиб бўлдим. Бундан хурсандман. Кейинги жангим 5 май куни Тошкентда ўтказишни режалаштирганмиз. Рақиб ҳақида маълумотлар кейинроқ чиқади, – дейди Қудратилло Абдуқаҳҳоров SPORTS.uz интернет порталига.

Кечаги жанг Қудратиллонинг фаолиятидаги 14-ғалабаси бўлди. Мазкур жангда у “World Boxing Council Silver” чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса профессионал рингга 2015 йил октябрида кириб келган ва шу вақтга қадар 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган. 9 тасида рақиблари устидан муддатидан олдин зафар қучган.

Минбар

Барча блоглар