Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Сергей Липинецнинг чемпионлик жанги қачон бўлади?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF нинг вақтинчалик чемпионлик камари учун россиялик Сергей Липинец билан 16 майда жанг қилиши керак эди. Коронавирус пандемияси туфайли мазкур жанг ҳам қолдирилган.

Боксчимизнинг маълум қилишича,  жанг ёз ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Қудратилло профессионал рингда 17 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 9 бора рақибларини нокаутга учратган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)