Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

TIGGO 2 PRO

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги ҳақидаги тафсилотлар маълум. 

Унга кўра, ҳамюртимиз 29 июнь куни Киров шаҳрида ташкил этиладиган IBA чемпиондар оқшомида россиялик Павель Сосулинга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда ташкилотчиларнинг ўзи маълум қилди.

Икки боксчининг ўза жанги 71 кг вазн тоифасида ва 8 раунд бўлиб ўтади.

Россиялик боксчи профессионал боксда 7 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Қудратилло эса 20 та ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.

 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию