Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг рақиби аниқ бўлди. У Мигель Котто ватандоши...

Профессионал боксда мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров  айни вақтда АҚШда машғулотлар олиб бормоқда. У яқиндагина «Top Rank» промоутерлик компанияси билан шартномани бекор қилиб, янги “Sampson boxing” промоутерлик компанияси билан ҳамкорликни бошлаган эди. Ушбу компания раҳбари Сампсон Левкович тез орада Абдуқаҳҳоровга жиддий жанглар ташкил қилиб беришини айтганди. Бу борада дастлабки қадам ташланди. Яъни, ҳамюртимиз учун жанг ташкил қилинади.

Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, 13 март куни юртдошимиз пуэрто-рикалик Хавьер Флорес (15-2,13 КО) билан 10 раундлик рейтинг жангида рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров фаолияти мобайнида 17 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 9 бора рақибларини нокаутга учрата олганди. Шунингдек, у IBF рейтинги етакчиси ва ушбу чемпионлик камарига даъвогар ҳисобланади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар