Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг спарринг рақиби WBA Gold камари соҳиби...Навбат ҳамюртимизга

  • 25 июль, 2020, 13:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бир неча соатлар аввал, "Golden boy" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган жанг кечаси ўз ниҳоясига етди. Марказий жанг, ярим ўрта вазн тоифасида (66 кг) WBA Gold камари учун бўлиб ўтди. Унда 2019 йилнинг кашфиёти, дея топилган Виржил Ортис рақиби Самуэль Варгасни 7-раундда нокаутга учратди. Бу Ортиснинг фаолиятидаги 16-жанги бўлиб, у барчасида ғалаба қозонган ва ҳамма жангларини муддатидан олдин якунлаган. Самуэль Варгас эса, фаолиятидаги 6-мағлубиятини қабул қилиб олди. Шунингдек, унинг ҳисобида 31 ғалаба ва 2 дуранг ҳам бор.

Tecno

Эслатиб ўтамиз: Виржил Ортис ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан бир неча бор спарринг жангларда иштирок этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!