Қудратулло Абдуқаҳҳоровнинг эҳтимолий рақиби автоҳалокат туфайли, ҳаёт учун курашмоқда
Бир кун аввал Далласда WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Эррол Спенc билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берди.
Хабар қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 02.53да Спенc ўзи бошқараётган Феррарини кескин равишда чапга бурди, шундан сўнг машина бир неча марта ағдарилди. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмаган.
Боксчи хавфсизлик камарини тақмаганлиги сабабли у машинадан чиқиб кетган. Ҳозирда, Спенс оғир аҳволда Даллас касалхоналаридан бирига ётқизилган. У ҳамон жонлантириш бўлимида.
Фикрлар
Tuzalib ketsin ?