"Қувайт СК"дан йирик ғалаба, Рашидов эса...

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Сардор Рашидов янги клуби – “Қувайт СК” билан айни пайтда Туркияда тайёргарлик кўряпти. Ушбу йиғин давомида қувайтликлар назорат учрашувларини ҳам ташкиллаштирмоқдалар.

Дастлабки ўйинда “Қувайт СК” Қатарнинг “Ал-Аҳли” клубига 2:3 ҳисобида ютқазгани ва унда Рашидов ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйгани тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

Бугун иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Бу сафар Қатарнинг “Ал-Мархия” жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувда “Қувайт СК” рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди - 4:0.

сардор

Ўйинни асосий таркибда бошлаган ҳамюртимиз Сардор Рашидов голлардан бирига ассистентлик вазифасини бажарди.

“Қувайт СК” навбатдаги ўйинини 17 августда Қатарнинг яна бир клуби – “Ал-Хор”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
15/08/2021 04:12
Сардор, Элдор ва Жалолиддин сизлардан бу мавсум кўп голлар ва яҳши ўйинли натижаларни кутиб қоламиз...
&
Турсун Ғани
15/08/2021 00:48
Сардор олға.