Рабьо АПЛнинг 3та гранди билан музокаралар ўтказмоқда

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо катта эҳтимол билан фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.

Daily Mirror нашрининг хабар беришича 24 ёшли франциялик футболчи айни дамда АПЛнинг уч гранди - "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари билан музокаралар ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У ушбу келишувни узайтиришдан бош тортгани учун раҳбарияти уни машғулотларда иштирок этишдан махрум қилган эди.

Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум ПСЖ сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!