Рабьо ҳам ПСЖ билан бирга чемпионликни нишонлайди
Ads

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабио чемпионликни нишонлаш тадбирига таклиф этилди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, ушбу тадбир бугун "Парк де Пренс"да чемпионатнинг "Дижон"га қарши баҳсидан сўнг ташкил этилади.

Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум ПСЖ сафида жами 20та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Рабьо парижликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортгани учун машғулотлардан ва асосий жамоадан бадарға қилинган эди. У ёзда эркин агентга айланади.