Радзивил Францияда олтин медални қўлга киритди

Францияда енгил атлетика бўйича анъанавий “Meeting elite en salle féminin du Val d'Oise” халқаро турнири ўз якунига етди. Тўққизинчи бор ўтказилган бу йилги баҳслар терма жамоамиз вакиласи Светлана Радзивил учун муваффақиятли ўтди.

Ҳамюртимиз кучли рақибалари орасида 1.93 метр баландликни забт этган ҳолда мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Радзивилдан 2 см. паст натижа қайд этган Женил Шепер (Сент-Люсия) кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, украиналик Алина Шух учинчи бўлди.

Енгил атлетика бўйича халқаро турнир. Франция.
Баландликка сакраш, аёллар.
1. Светлана Радзивил (Ўзбекистон) – 1.93
2. Женил Шепер (Сент-Люсия) – 1.91
3. Алина Шух (Украина) – 1.88 . . .
6. Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1.81

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!