Рафаэль дос Аньос Тони Фергюсонни жангга чақирди

  • 2 январь, 2022, 21:50
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Дос Аньос (31-13 ММА, 19-11 UFC) 2020 йил ноябрь ойида яна октагонга қайтиб Пол Фельдерни очколар бўйича мағлуб этган эди. 2021 йил соғлиқ ва жароҳатлар сабаб жанг ўтказмаган Дос Аньос жорий йилнинг 19 февралида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирида навбатдаги жангини ўтказиши кўзда тутилган. У мазкур оқшомда ўзига рақиб сифатида Тони Фергюсонни (25-6 MMA, 15-4 UFC) кўрмоқда. 

"Тони Фергюсон 19 февралга режаларинг борми? Мен фаолиятим сўнгида сенга UFCга қайтиш имконини бераман", - деб ёзган у ўзининг твиттерида. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки жангчи 2016 йил ноябрь ойида ўзаро тўқнаш келиб, унда Фергюсоннинг қўли баланд келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!