Рафаэль Коутиньо оламдан ўтди
“Васко да Гама”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рафаэль Коутиньо 36 ёшида вафот этди. Бу нохуш воқеа Бузиос шаҳрида содир бўлди.
Маълумотларга қараганда, Коутиньо рафиқаси билан ресторанда ўтирганида ўзини ёмон ҳис қилди ва касалхонага жойлаштирилди. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Коутиньонинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Ўлимига юрак хуружи сабаб бўлди.
Коутиньо 2003-2007 йилларда “Васко да Гама”да ўйнаган.Кейин ижара асосида Португалиянинг “Эштрела” жамоасига ўтди. Фаолияти давомида “Томбенсе”, “Ботафого”, “Крисиума”, “Форталеза”, “Фигейренсе”, “Гуарани”, “Америка” ва “Португеза” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Фавот этган футболчининг "Барселона" аъзоси Филиппе Коутиньога қариндошлик алоқаси йўқлиги айтилмоқда.
Фикрлар