Рафаэль Надаль "Олтин тўп" учун курашда қайси футболчини қўллаб-қувватлашини айтди

"Катта дубулға" турнирларининг 20 карра чемпиони ҳисобланган испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль "Олтин тўп" учун курашда "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Мен Бенземани футболчи сифатида, унинг ёшида спортга содиқлиги ва профессионаллигига қойил қоламан.

Бенземага омад тилайман ва "Олтин тўп-2021" учун курашда уни қўллаб-қувватлайман”, - деб ёзди Надаль ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Надаль “Реал” Мадрид мухлиси ҳисобланади. "Олтин тўп" мукофотини тантанали топшириш маросими жорий йилнинг 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!