Рафинья: "Барчадан узр сўрайман"

Европа лигасининиг 1/18 босқичида "Барселона" "Манчестер Юнайтед"ни ўз уйида қабул қилиб, дурангга имзо чекди.

Майдонда Католония жамоаси таркибидаги энг яхши футболчи Рафинья бўлди. У "Барса"ни мағлубиятдан қутқарувчи голни уриб, битта асисст ҳам амалга оширди. Хави вингерни 83-дақиқада ўйиндан олди.  Футболчи эса ушбу ҳолатдан норози кайфиятда заҳира ўриндиғига йўл олди. Рафинья ўйиндан кейин ўша вазият ҳақида гапирди.

"Мен учрашув тугаганидан кеийн Хави, Ферран ва барчадан узр сўрадим. Баъзида сиз клубингизга ёрдам бермоқчи бўласиз. Аммо сизга имкон берилмаса, ўзингизни назорат қила олмайсиз. Мен хато қилдим ва бунинг учун кечирим сўрайман" - деди бразилиялик вингер.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" тўқнашувининг жавоб баҳси 24-февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!