
Рафинья "Бавария"дан кетишини эълон қилди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Рафинья жамоа билан хайрлашди.
“Ортда қолган 8 йил ажойиб ўтди, кўплаб унутилмас воқеалар бўлди. Айниқса, 2013 йилдаги требл. Эртами, кечми, бир кун келиб ҳар қандай тарих якун топади.
Биз кун давомида биргамиз ва шу сабабли бир-биримизни худди оила аъзоларимиздек яхши биламиз. Орамиздаги энг катта нарса бу дўстликдир”, - дейди бразилиялик футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Фикрлар