Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Рафинья фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда FourFourTwo нашри хабар тарқатмоқда.

"Мен Англия премьер-лигасининг бир нечта клубидан таклифлар олдим. Аммо ҳозир улар айнан қайси жамоалар эканлигини ошкор қилишни истамайман.

Мен ҳар доим Англия чемпионатини кузатиб бораман. Бу мусобақада фаворит жамоанинг ўзи йўқ. Таҳминан 5-6та жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. Бу шубҳасиз дунёнинг энг кучли чемпионати", - дейди Рафинья.

Маълумот учун, Рафиньянинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!