Рафинья отаси ўйнаган клубда ўйнаши мумкин

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара фаолиятини “Фиорентина”да давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “бинафшаранглилар” ушбу бразилиялик футболчининг трансфери масаласида каталонияликларга таклиф юборишган. Таъкидлаш керакки, Рафинья учун курашда “Валенсия” фаворит эди ва “Барселона” раҳбарияти ҳам унинг айнан “кўршапалаклар” сафига ўтишини тахмин қилишаётганди. Бироқ, “Фиорентина”нинг нисбатан яхшироқ молиявий таклифи “кўк-анор ранглилар”нинг бу борадаги фикрини ўзгартириб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Рафиньянинг отаси Мазиньо 1991-1992 йилларда “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!