Рафинья "Валенсия"га ўтадими?

  • 7 июль, 2019, 15:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Валенсия” клуби ҳамон “Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантаранинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда fichajes.net нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи “кўк-анор ранглилар” устлзи Эрнесто Вальверденинг янги мавсум режаларига кирмайди. Шу боис у ўзига янги жамоа қидириши керак. “Кўршапалаклар” эса унинг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Алькантара ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 8та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди. Боиси, у мавсумнинг катта қисмини жароҳатдан даволаниш билан ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!