Рафиньянинг "Мальорка"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида
"Барселона" вингери Рафинья Диас сўнгги жароҳатидан ҳали тўлиқ тикланмаган.
Бразилиялик футболчи яқинда Испания Кубогида "Альбасете"га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Ундан олдин Ла Лигада "Эльче"га қарши учрашувда эса мушакдаги ноқулайлик сабаб танаффус пайтида алмаштирилган эди.
"Diario Sport" нашрининг маълумотига кўра, Рафинья пайшанба куни "кўк-анорранглилар" машғулотида иштирок этмаган. 29 ёшли вингернинг "Мальорка"га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинда майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.
"Барселона" 23-тур доирасида шанба куни ўз майдонида "Мальорка"ни қабул қилади. Учрашув соат 20:15'да бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Рафинья 22 ўйинда 13 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.
Фикрлар