Раҳим Стерлинг Озарбайжон клубига кўчиб ўтишга яқин турибди
Англия терма жамоаси ва "Челси" собиқ юлдузи Раҳим Стерлинг фаолиятини Озарбайжонда давом эттириши мумкин.
Қозоғистон клубларининг шов-шувли трансферларидан сўнг навбат Озарбайжонга келган кўринади. Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этаётган "Қорабоғ" жамоаси таркибни кучайтиришга жиддий бел боғламоқда. Жамоа Англия терма жамоаси ва "Манчестер Сити"да ёрқин ўйинлар кўрсатган 31 ёшли вингер Раҳим Стерлинг билан шартнома имзоламоқчи. Айни вақтда Стерлинг эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги клуби Лондоннинг "Арсенал" клуби бўлган эди. 
Маълумот учун, Раҳим жорий мавсумда АПЛда бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади.
Фикрлар