Ракитич "Бавария"дан ўч олмоқчи?!

“Севилья” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич бугун “Бавария”га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубогидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Севилья”ни яна финалда кўраётганимдан мамнунман. Бугунги рақиб кучли бўлишига қарамай, кўп нарсани ўзгартириш керак эмас. Финалга фақат ғалаба қозониш учун чиқилади. Биз ҳаракат қиламиз. Биз "Бавария" ни жуда ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз. Мен уларни азоблашни хоҳлайман”, - деди хорватиялик футболчи.

“Бавария” – “Севилья” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Таъкидлаш керакки, “Бавария” Чемпионлар лигаси чорак финалида Ракитичнинг собиқ жамоаси “Барселона”ни 8:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!