Ракитич ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди
“Севилья” клуби спорт директори Рамон Мончи “Барселона” хавбеки Иван Ракитичнинг ёзда андалусияликлар сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Ҳозирча, футболнинг тақдири номаълум ва биз ҳам қанча фойда кўришимизни билмай туриб харажат қила олмаймиз. “Севилья” ҳозирча ҳеч қандай трансфер амалга оширишни режалаштирмаяпти.
“Барселона” билан ҳам Ракитич масаласида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаяпти. Мен Иваннинг “Севилья”га қайтиш истагида эканлиги ҳақида билдирган фикрларини ўқиб қолдим ва бу сўзлар учун ундан миннатдорман”, - дейди Мончи.
Ракитич 2011-2014 йилларда “Севилья” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у “Барселона”га кўчиб ўтган.
Фикрлар