Ракитич Мадрид клубига кўчиб ўтиши мумкин

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини “Атлетико”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” асосий таркибдаги ўрнини йўқотган 31 ёшли хорватиялик футболчининг атрофидаги вазиятни кузатишмоқда. “Атлетико” вакиллари хатто бундан бир неча ҳафта олдин Ракитичнинг яқинлари билан ҳам учрашишган. Ўз навбатида Ракитичга Мадридда яшаш таклифи ҳам маъқул келмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ракитич учун “Атлетико”дан ташқари шунингдек “Интер”, “Милан” ва ПСЖ клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум Ла Лигада 7 та ўйинда иштирок этди ва жами 26 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 1 та гол уришга эришди.