Ракитич Мадридга кўчиб ўтиши мумкин

Cadena SER нинг маълум қилишича, «матрасчилар» 31 ёшли хорват футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун, келаётган ёзда бор имкониятларини ишга солмоқчи.
Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади. «Барселона» футболчи ортидан пул ишлаб олиш учун шу йилнинг ёзидан, уни сотувга қўйиши мумкин.
Бу мавзумда Иван «Барселона» сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда, 24 ўйинда майдонга тушиб, уч марта голларга ҳаммуаллифлик қилди.