Ракитич "Реал" билан юзага келган рақобат ҳақида гапирди
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич кеча "Атлетик" Бильбао (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг, “Реал” билан юзага келган чемпионлик пойгаси ҳақида гапириб ўтди.
“Реал” ҳам худди биздек фаворит. “Барселона” охиригача курашади. Улар бутун эътиборларини ўз ўйинларига қаратишган, биз ҳам. Биз ҳар бир ўйиндан максимал даражада фойдаланишни хоҳлаймиз”, - дейди хорватиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда 68 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида 1-ўринда кетмоқда. Ундан кейинги ўриндаги “Реал”да эса 65 очко бор. Аммо, Зидан шогирдлари 31-тур ўйинларини бугун ўтказишади.
Фикрлар