Ракитич учун даъвогарлар сони олтитага етди

  • 12 май, 2020, 17:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич учун даъвогарлар сони ортишда давом этмоқда.

Tecno

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли хорватиялик футболчи учун 6-жамоа курашга қўшилган. Гап “Лацио” ҳақида кетмоқда. Римликлар унга 2023 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.

Ракитич учун "Атлетико", "Севилья", "Ювентус", "Интер" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам кураш олиб бормоқда.

Иван Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!