Ракитич учун дунёнинг энг яхши футболчиси ким?
Ads

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Реал”даги ҳамюрти Лука Модрич дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини айтди.

“Модрич бу йил дунёнинг энг яхши футболчиси бўлди ва бутун Хорватия у билан фахрланади. Мен унинг коллекциясида йўқ бўлган охирги соврин – “Олтин тўп”ни қўлга киритишини хоҳлайман. Лука сўзсиз ушбу мукофотга лойиқ.

Мен у билан 11 йилдан буён терма жамоада бирга ўйнаб келаман ва уни худди акамдек яхши кўраман. Унинг терма жамоада қолгани яхши бўлди. Агар у терма жамоадаги фаолиятини якунлаганида, билмадим мен қандай қарор қабул қилардим”, - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Модрич ЖЧ-2018да, шунингдек, Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида ҳам энг яхши футболчи деб топилди.