Ракитич ва Умтити "Барселона"дан кетмоқчи эмас

Каталониянинг "Барселона" клуби футболчилари - Самуэль Умтити ва Иван Ракитич ёзги трансферлар даврида жамоадан кетмоқчи эмас. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра франциялик ҳимоячи ҳам, хорватиялик ярим ҳимоячи ҳам янги мавсумда жамоада қолиб, асосий таркиб учун рақобатлашишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти янги трансферларга маблағ топиш мақсадида Умтити ва Ракитични сотиб юбормоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 31 ёшли Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида жами 53та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 10та голли узатмага муаллифлик қилди. 25 ёшли Умтити эса 14та ўйинда 1та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!