Ракитичнинг йўллари ёпиқ

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум якунлангач “Тоттенхэм”га кўчиб ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, 32 ёшли хорватиялик футболчини қўлга киритиш учун айнан “шпорлар”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Боиси, унга харидор бўлаётган жамоалар бирин-кетин курашдан чиқяпти.

Масалан, “Ювентус”га Ракитичнинг трансфер нархи ва ёши маъқул келмаяпти, “Атлетико” эса унга узоқ йиллик шартнома таклиф қилолмайди. Иваннинг собиқ жамоаси “Севилья”да эса, уни ортга қайтариш учун етарли маблағ йўқ.

Ракитичнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Каталонияликлар эса унинг трансферини 20 млн еврога баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!