Ракицкий "Зенит" сафида ўйнашдан бош тортмоқда

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби марказий ҳимоячиси Ярослав Ракицкий жамоани тарк этмоқчи, деб хабар бермоқда “Export” телеграм-канали.

Манбага кўра, украиналик футболчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти, расмий ўйинларда майдонга тушишдан бош тортмоқда ва “Зенит” сафида бошқа ўйнамаслигини маълум қилмоқда.

Ўз навбатида "Зенит" раҳбарияти клуб имижи тушишидан қўрқиб, футболчининг кетишига тўсқинлик қилмоқда.

Жорий мавсумда Ракицкий 23 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси шу ёзда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!