Рамон «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Италиянинг «Комо» жамоаси таркибида тўп суриб келаётган ҳимоячи Хакобо Рамон ўзининг «Реал» (Мадрид) клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга муносабат билдирди.
Аввалроқ Испания матбуотида «қироллик клуби» Антонио Рюдигер ўрнига айнан Рамонни олишни кўзлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Бир нарсани айта оламан: мен «Комо»да жуда, жуда бахтлиман. Мавсум эндигина бошланди, ҳозир бошқа нарсалар ҳақида ўйлаш ниятим йўқ», — дея Рамоннинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2025 йил ёзида Рамонни 2,5 миллион евро эвазига «Комо» клубига сотган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирги кунда 21 ёшли испаниялик ҳимоячининг бозор қиймати 45 миллион еврога етган.
Жорий мавсумда Рамон барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урishga муваффақ бўлди. Унинг «Комо» билан тузган шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.

Фикрлар