Рамос, ё пулни танла, ёки жамоани!

ПСЖ марказий ҳимоячиси Серхио Рамоснинг жамоа билан тузилган икки йиллик шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етади.

Шу сабабли, кейинги пайтда испан ҳимоячисини клубдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда.

TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, 36 ёшли ҳимоячи фақат бир шартга кўнган тақдирдагина жамоада қолиши мумкин. Бунинг учун Рамос маошининг сезиларли даражада пасайишига рози бўлиши керак.

Манбанинг таъкидлашича,  парижликлар ёши ўтиб қолган футболчига ҳар мавсум учун 10 миллион евродан тўлашга рози эмас.

Рамос ПСЖга келганидан бери жами 49 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва битта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!