Рамос “Барса”ни кучайтириши керак эди
“Барселона” президентлигига номзод Тони Фрейша каталонияликлар “Реал” сардори Серхио Рамосни олиш имконини бой берганини эслади.
- “Реал” юлдузлари ҳеч қандай ҳолатда “Барселона”га ўтмаслиги аниқ. Лекин “Барселона”да бу ҳимоячини олиш имкони бўлган. Рамос “Севилья”да ўйнаб юрганида уни “Барселона”га таклиф қилишган эди. Мен уни “Барса”га ўтишини истагандим.
Куманнинг футболчи сифатида қўлга киритган ютуқлари ва мураббийликда тўплаган тажрибасини инобатга олиб, унга ишонишимиз керак. Жамоага барқарорлик керак, - деди Фрейша.
Маълумки, Серхио Рамос 2005 йили “Реал”га ўтган. Шундан буён мадридликлар шарафини муносиб ҳимоя қилаётган футболчининг ёзда шартномаси якунланади.
Фикрлар