Рамос дунё футболида ўчмас из қолдиришга жуда яқин турибди

  • 01 Apr 10:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ва “Реал” Мадрид клуби сардори Серхио Рамос кеча “ЖЧ-2022” Европа минтақаси саралашининг 3-туридан ўрин олган Косовога (3:1) қарши ўйинда иштирок этди.

Tecno

Бу 35 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 180-ўйин бўлди. Шу тариқа, у футбол тарихида терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рейтингида 3-ўринга кўтарилиб олди. У бу борада ўмонлик Аҳмад Муборакни ортда қолдирди.

Ҳозирча Рамосдан юқорида фақатгина Бадр ал-Мутава (Қувайт, 181 та ўйин) ҳамда Аҳмад Ҳассан (Миср 184 та ўйин) бор.

Маълумот учун, Серхио Рамос Испания терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!