Рамос "Эл-класико" рекордини ўрнатди

Ла Лиганинг қолдирилган 10-тур учрашувида "Барселона" ва "Реал" ўзаро тўқнаш келишмоқда. Ушбу беллашувда мезбонлар форварди Лионель Месси ва мадридликлар ҳимоячиси Серхио Рамос асосий таркибда майдонга тушди.

32 ёшли аргентиналик футболчи учун, бу 42-"Эл-класико" бўлмоқда. "Реал"га қарши майдонга тушиш борасида каталонияликлар сафидан фақатгина Хави Месси билан тенглашиб турипти. Бошқа ҳеч ким, Мадрид клубига қарши Мессидан кўпроқ ўйин ўтказмаган.

"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Маноло Санчис ва собиқ ярим ҳимоячиси Франсиско Хенто "Эл-класико"да 42 та учрашув ўтказган.

42 та ўйин ўтказган футболчиларнинг орасида, фақатгина Месси фаолиятини давом эттирмоқда.

Эътиборли томони, "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос 43-бор "Барселона"га қарши ўйинда майдонга туширилди ва "Эл-класико"да энг кўп майдонга тушган футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, айни дақиқаларда "Барселона" ва "Реал" қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда. Баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг, ҳисоб 0:0 бўлиб турипти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!