Рамос Франко Мастантуоно ҳақида гапирди: "Реал" — ўзини кўрсатиш учун энг яхши жой"

  • 17 июнь, 11:07
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

"Монтеррей" ҳимоячиси ва "Реал Мадрид"нинг собиқ сардори Серхио Рамос мадридликларнинг янги футболчиси — Франко Мастантуоно ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, "Реал" 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини "Ривер Плейт"дан 45 миллион еврога сотиб олган. Аргентиналик вундеркинд жамоага августда, 18 ёшга тўлганидан сўнг қўшилади.

Tecno

"Мен Мастантуонони кузатмаганман, лекин унинг улкан салоҳияти ҳақида эшитганман. Унга омад тилайман. "Реал" — ўз салоҳиятини намойиш этиш учун энг яхши жой" — деди Рамос матбуот анжуманида.

Қизиғи шундаки, Рамос 22 июнь куни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Ривер Плейт"га қарши баҳсда Мастантуоно билан майдонда тўқнаш келиши мумкин. Бу ўйин гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!