Рамос ғалати сабабга кўра, "Евро-2020"ни ўтказиб юбориши мумкин

"Реал" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Олимпия ўйинлари сабаб, Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга қараганда, 35 ёшли футболчи “Евро-2020”да ҳам, “Токио-2020”да ҳам иштирок этишни хоҳлаган. Бироқ, буни амалга ошириш деярли имконсиз.

Рамос тез орада Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике билан учрашмоқчи. Унда Энрике Рамоснинг жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни ва ҳозирги аҳволи ҳақида якуний хулосага келади.

“Евро-2020” 11 июндан - 11 июлгача, “Токио-2020”нинг футбол мусобақалари эса, 21 июлдан 7 августгача бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!