Рамос Касильяснинг рекордини янгилади

Хабарингиз бор кеча Испания терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида сафарда Фарер Оролларини 4:1 ҳисобида енгди. Шу куни голларнинг бирига ҳимоячи Серхио Рамос муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, бу 33 ёшли футболчи учун Испания терма жамоаси сафидаги 122-ғалаба бўлди. Шу тариқа Рамос собиқ жамоадоши Икер Касильяснинг рекордини янгилади.

Бу борада кейинги ўринларда афсонавий Хави (100 та ғалаба) ва Иньеста (96 та ғалаба) бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд ҳали ҳам Касильясга тегишли. У “қизил фурия” таркибида 167та ўйинда майдонга тушган. Рамосда эса ушбу кўрсатгич 164 тани ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!