Рамос Ла Лигада 300та ўйинда ғалаба қозонган 8-футболчи бўлди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча Ла Лиганинг 28-турида “Сельта”га қарши ўйинда иштирок этди.
Эътиборлиси, бу 32 ёшли футболчи учун Испания Примеросидаги юбилей 300-ғалаба бўлди. Рамос ушбу натижага эришган Ла Лига тарихидаги 8-футболчи бўлди.
Маълумот учун, бунгача Ла Лигада фақатгина Мануэль Санчис, Андрес Иньесте (312), Хави (322), Рауль (327), Лионель Месси (332), Андони Субисаррета (333) ва Икер Касильясларгина (334) 300тадан кўп ўйинда ғалаба қозонишган эди.
Фикрлар