Рамос Ла Лигага қайтиши мумкин

"Реал Мадрид" собиқ футболчиси Серхио Рамос яна Ла Лигага қайтишига яқин турибди. Бу ҳақда "Diario de Sevilla" нашри хабар бермоқда.

Манбада берилган маълумотга кўра, 39 ёшли ҳимоячи  яна "Севилья" билан шартнома имзолаши мумкин. Агар бу амалга ошса, футболчи фаолияти давомида учинчи бор ушбу жамоага қайтган бўлади. Маълум бўлишича, Рамоснинг "Севилья"га футболчи сифатида қайтиши борасидаги музокаралар испаниялик ўйинчининг Испания клубни сотиб олиши муҳокама қилинаётган вақтда бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Серхио испан клуби хўжайинларидан бирига айланиши ҳақида хабар қилинган эди. Рамос 2003 йилда фаолиятини "Севилья"да бошлаган ва 2006 йилда "Реал"га трансфер бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!