Рамос “Олтин тўп”ни таниш-билиш орқали қўлга киритишга урингани фош бўлди
El Confidencial нашри испаниялик машҳур ҳимоячи Серхио Рамос “Реал”да ўйнаб юрган кезлари, яъни 2020 йили “Олтин тўп”ни олишида унга ёрдам беришларини сўраган.
Манба Рамоснинг Испания Қироллиги футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес билан телефон орқали бу борада суҳбатлашгани ҳақидаги аудиоматериллар эълон қилинди.
Унда Рамос ташкилот раҳбаридан унга “Олтин тўп”ни олиши учун ёрдам беришларини сўраётгани акс этган.
- Хайрли кеч, Руби. Мен ҳеч қачон сиздан ҳеч нарса сўрамаганимни яхши биласиз. Лекин ҳозир шундай қилмоқчиман. Ўйинимга эътибор берсангиз, бу мавсум мен учун ўзгача аҳамият касб этди. УЕФАдаги керакли нуқталарни ҳаракатга келтириб, керакли одамлар билан “Олтин тўп” масаласида гаплашиб беришингизни сўрайман.
Мен доим сиздан миннатдор бўламан. Бу фақатгина менинг шахсий истагим эмас, балки бутун испан футболининг ютуғи бўлади, - деган экан Рамос.
- Салом Серхио. Аввало сизни муваффақиятли мавсум билан табриклайман. Табиийки, “Олтин тўп”ни топшириш менга боғлиқ эмас. Лекин қўлимдан келганича сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Менга ишонишингиз мумкин, - деб жавоб берди Рубиалес.
Қизиғи шундаки, коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда “Олтин тўп” ғолиби аниқланмади. Шу йили кўпчилик Роберт Левандовскини мавсумнинг энг зўр ўйинчиси, деб топганди.
Фикрлар