Рамос: Қатардаги мундиалга ҳам бормоқчиман
Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос кеча Россиядан учралган аламли мағлубиятдан сўнг ҳам терма жамоадаги фаолиятини давом эттириш истагида эканлини ҳақида айтиб ўтди.
“Мен терма жамоада катта ўзгаришлар бўлиши тарафдори эмасман. Чунки, барибир янги мураббий қўл остида ҳам ўша эски футболчилар бўлади. Умид қиламанки Испания футболи ривожи учун энг тўғри қарор қабул қилинади.
Бу якун эмас. Тўғри, муҳим футболчилар кетишмоқда, аммо таркибда бошқа кучли футболчилар ҳам кўп. Бу жамоа кучли.
Мен ушбу чемпионатни оғир қайғуда тарк этаяпман, аммо Қатардаги мундиалга ҳам бормоқчиман”, - дейди тажрибали ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Рамос 2022 йил 36 ёшда бўлади.
Фикрлар