Рамос терма жамоа йиғинини жароҳат билан тарк этмоқда

Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос Миллатлар лигаси 6 тури доирасида бўлиб ўтган Германияга қарши баҳсда жароҳат олди.

Ўйиннинг 43-дақиқасида испанияликлар сардори жароҳати сабаб захирага олинди. Унинг ўрнига "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия ўйинни майдонга тушди.

Ушбу баҳс Рамос учун миллий терма жамоа сафидаги 176 учрашув бўлди. У ортда қолган ўйинлар давомида 23 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!