Рамос терма жамоага “Реал”дан кўпроқ футболчи жалб этилаётганидан хурсанд
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос айни дамда Испания терма жамоаси сафига “қироллик клуби” футболчилари кўпроқ жалб этилаётганидан хурсанд эканлигини яширмади.

“Вақт ўтиши билан терма жомоа сафи ўзгариб туради. Гарчи аввал жамога кўпроқ “Барселона”дан футболчилар жалб этилган бўлса, эндиликда аксарият футболчилар “Реал”дан таклиф этилишган. Мени шунингдек “Валенсия” ҳамда “Вильярреал”дан ҳам футболчилар чақирилаётгани қувонтирмоқда”, - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси бугун Германияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.