Рамос ва Рюдигер ўртасида келишмовчилик вужудга келди (Фото)

"Севиля" - "Реал" (1:1) учрашуви пайтида Серхио Рамос ва Антонио Рюдигер ўртасида кичик зиддият вужудга келди.

Англиялик футболчи Жуд Беллингем 41-дақиқада Рамос унга нисбатан кўп маротаба қоида бузаётганидан шикоят қилди. Шундан сўнг Рюдигер Серхио билан мулоқотга киришди.

Жанжал пайтида Рамос “Реал” футболчисининг ёноқларидан ушлаб, тортиб олди. Қолган “Реал Мадрид” футболчилари қарама-қарши томонларни бир-биридан узоқлаштиришди.

Натижада на Рамос ва на Рюдигер карточка олмади. Ўйиндан кейин футболчилар зиддиятга барҳам берган ҳолда, қучоқлашиб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!