Рамос: “Хетафе” билан ўйин осон кечмади
Ads

 

“Реал Мадрид” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос “Хетафе”га қарши (3:1) Испания чемпионати 27-тур ўйинидан кейин ўз фикрини билдирар экан, асосий эътиборни ПСЖ билан беллашувга қаратиш кераклигини айтди.

“Мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаган бўлсак-да, беллашув осон кечмаганди. Яхши учрашув гувоҳига айландик, гарчи бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган бўлсак ҳам. Устунлик эвазига назратни оширдик.

Европа Чемпионлар Лигаси “Реал” учун муҳим эканини биламиз. Парижга биринчи ўйиндаги характер ва ҳиссиётларимизни сақлаган ҳолда йўл олишимиз керак”, – деди испаниялик ярим ҳимоячи.