Рамосни сотиб олмоқчи бўлган жамоалар номи маълум бўлди
Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Реал" Мадрид ҳимоячиси Серхио Рамос жамоасини ўзгартирмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
AS нашрининг ёзишича 30 ёшли испаниялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед", "Ювентус", "Ливерпуль" ва номи ошкор этилмаётган Хитой клуби даъвогарлик қилмоқда. Қайд этиш лозимки, Рамос учун молиявий масалалар биринчи ўринда турмайди.
Маълумот учун, “Реал” Рамосни 2005 йил “Севилья”дан 27 млн евро эвазига сотиб олган эди. Унинг “қироллик клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар