Рамзан Кадиров UFC жангчиларини молиявий қўллаб-қувватлашдан маҳрум қилиниши мумкин
Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров UFC жангчиларини қўллаб-қувватлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда ММАни ёритиб борувчи журналист Майк Расселл маълум қилган.
Журналистнинг хабарига кўра, АҚШ ҳукумати жангчиларни қўллаб-қувватлаш, яъни ҳомийликни ўрганиб чиқмоқда. Бунда асосан “Ахмат” ва шунга ўхшаш жаҳон даражасидаги клублар киради. АҚШ вакилларини Чеченистон раҳбарининг тақиқ бўлишига қарамасдан океанортига пул жўнатиш имконияти борлиги қониқтирмаяпти.
Молиявий кўмак олаётган спортчиларга буни қандай етказиш борасида ҳозирча ҳеч нарса айтилгани йўқ.
Фикрлар